Авторизация на сайте
Что прочитать

илхом ибрагимов

Уйланмаган йигитлар илхом ибрагимов Равшан Нуров Москва атрофидаги саноқсиз шаҳарчалардан биридаги дала ҳовлида бир неча йилдан буён қоровуллик қилиб, кун кечиради.

35 ëшга тўлиб, ҳали уйланмаган сурхондарёлик бу йигит гапни акаларининг Ўзбекистонда ноҳақ айбловлар билан қамалганидан бошлади.

- Шу йилнинг 8 дан 9 февралга ўтар кечаси Миллий хавфсизлик хизматидан военний формада, маскалар билан келиб, уйимизни қуршаб, иккита акамни олиб кетишган эди. У болалар фақат оилани боқиш учун Россияга келиб ишлаб кетарди. Мен ўзим ҳам бу ерда дачада охранниклик қиламан 15 минг маошга. Мана 35 ёшга кирганману проблема кўплигидан ўзим уйланмаганман ҳали. 40 кун олдин онам ўтдилар, ҳатто шунга бора олмадим. Мен борсам, мени ҳам қамаб қўйишади, чунки бизга шунақа туҳмат бўлган исбот-далилсиз, дейди Равшан.

Унинг сўзларига кўра, акалари 44 ёшли Сайфулло, 40 ёшли Сайдулло ва 37 ёшли Абдуллоҳнинг қамоққа ташланиши ортидан Россиядан қайтиб борган яна бир укаси -- 34 ёшли Искандар ҳам қамоққа олинади.

- Даже хозяиним иш берувчим демоқчи - таҳр. онам ўтганларига "бориб келгин", деди. Мен қўрқдим, чунки борсам, мени ҳам ушлаб олишади. Борганни шундай олиб кетишяпти. Бизнинг колхозимиздан 30 кишини олиб кетишувди, ҳаммасини ҳайдаб, айримларига жавоб беришворди, менинг акаларимга жавоб йўқ! Улар Тошкентнинг тўрт жойида эканмиш, кесилганми-йўқми, билмадим. Буларни айблови, хуллас, "Москвага келиб, террористлик қилган", деган айбловни қўйишганмиш. Маҳалламиздан бир бола билан урушиб қолган эди, шу ёзиб берибди. "Булар терроризм, ваххобизм, шунақа ишлар билан шуғулланади", деб ёзиб берган, - дейди Равшан яқинлари жавоб олиш мақсадида кўп жойга мурожаат қилгани, лекин жўяли жавоб олмаганини қўшимча қиларкан.

Сариосиёлик бу йигит ҳақиқатан акалари билан намозхон экани, лекин буни айб сифатида кўрсатиш мумкин эмаслигини гапиради. Унинг айтишича, тўрт ўғли кетма-кет қамалганини кўтара олмаган онаси яқинда оламдан ўтган.

Рейтинг: 0

Певец: илхом ибрагимов

Песня: Уйланмаган йигитлар

Длина файла: 02:39

Дата добавления: 2014-11-29

Текст просмотрен: 919

Скачать

Другие песни этого певца илхом ибрагимов
Фильмы
Uzbek Сурхондарёлик йигит ҳақиқат талаб қиляпти
Комментарии (0)
Добавить коментарий



Код безопасности: